15 IYUL TO’NTARISH VA TURKIYA

2016 йил 15 июл кечаси Фатҳуллоҳ Гулан бошчилигидаги террор ташкилоти, яъни ФЕТО номи билан танилган паралел давлат, халқнинг 52 фоиз овози билан сайланган ҳукуматга қарши ҳарбий тўнтариш уюштирмоқчи бўлди. Бу ташкилот анча йиллардан бери давлатнинг ҳарбий, ички ишлар, прократура, миллий ҳавфсизлик ва бошқа муҳим ташкилотларга дин ниқоби остида кириб борган ва ўз динини, виждонини суъистимол қилиб келган. Демократиянинг илк шарти шаффофликдир, бу ташкилот эса зимдан фаолият олиб боргани учун ҳеч бир шаклда жамият уюшмаси эмасдир. Бу тўнтариш орқали, демократияга қарши бўлган бу ташкилот ва унинг раҳбари Фатҳуллоҳ Гулан Эронга ўхшаш бир давлат қурмоқчи бўлди. Америка ҳимояси остидаги бу ташкилот анча йиллардан бери дунёнинг турли ерларида очган ўқув юртларига алоқадор кишилар билан глобал жосуслик тизимини қурди. Фоалият юритган ўлкаларнинг ички сирларини чет эл ташкилотларига доимий етказиб туришган. Дунёга кенг ёйилган ва аслида муҳим маълумот тўпланадиган марказлар бўлган бу ўқув юртлари орқали мусулмонларга ва бошқа халқларга қарши энг буюк хиёнат тармоғини қурдилар.

Бу террор ташкилоти, АҚШдаги 11 сентябр воқеаларида бўлгани каби оддий халққа ҳужум қилди, яқин инсонларимизни, ёш бола, эркак ва аёл демасдан барчасини ҳеч иккиланмай ўлдиришди. Оддий халқ устига танклар, ҳарбий учоқлар, ҳарбий тикучоқлар ва қирувчи қуроллар билан уқ узган, бомбалар отган, танклар билан эзган. Оқибатда 241 кишининг ҳаётига зомин бўлди, икки минг кишини яралади. Бу ташкилот қонуний ҳукумат ҳимоясига чиққанларга қарши қирғинбарот ишларини содир этди.

Билиб қўйишлари лозимки, ислом динида давлат идораларини бу тарзда қўлга олиш қаттиқ қоралангандир. Динимиз тинчлик динидир, террорнинг барча турларига қаршидир. Қуръони карим “Бир инсонни ўлдирган бутун инсонларни ўлдирган бўлади” дея, мусулмонларга бир инсонни ҳақсиз ўлдиришдан қайтарган. Туркия Жумҳурияти ичида исломга амал қилиб яшашда ҳеч қандай тўсиқ йўқдир. Лекин, ФЕТО ташкилоти исломнинг адолатли буйруқларига қарамасдан, исломни ниқоб қилиб олиб ўз манфаатлари йўлида фойдаланди, ҳукуматга қарши қўллади ва хоин ҳужумларни уюштирди.

Муваффақиятсизликка учраган қуролли ҳарбий тўнтаришни, 72 хил миллатдан ташкил топган Туркия халқи, қалбидаги имон ва Ватан севгиси билан қаҳрамонларча тўхтатди. Ҳеч ўйлаб ўтирмасдан танкларнинг, қуролларнинг ва золимларнинг қаршисига чиқиб “Ватан қандай қўриқланади, мустақиллик учун қандай курашилади” кўрсатиб қўйди, жонини таҳликага отиб бўлса ҳам асраб қолди. Бундан шундай хулоса қилинадики, демак имон ва ишонч моддий кучлардан ҳам юксак даражадаги маънавий кучга эгадир. Туркия тарихида бунга мисол талайгина. Туркия халқини деярли барчасини тамсил қилган сиёсий партиялар бу тўнтаришга қарши бирлашдилар, биргаликда ҳаракат қилдилар. Қайси сиёсий партия тарафдори бўлишидан қатъий назар барча халқимиз тўнтаришга қарши намойишларда иштирок этди.

Бу воқеалар иқтисодимизга ҳеч қандай салбий таъсир қилмади. Охирги 15 йил ичида қилинган иқтисодий ислоҳатлар натижасида Туркиянинг кучли иқтисоди бу воқеалар қаршисида бардош бериб енга олди. Иқтисоднинг бутун жабҳаларида сармоя киритиш ишлари давом этиши очиқча айтилди. Туркиянинг 50 милярд долларлик сармояси билан қурилаётган учинчи қўналға бунга ёрқин мисол бўла олади. Мамлакатда энг буюк сармоя сарфлайдиган, иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини янада кучайтирадиган давлат бўлишда давом этади.

Бу тўнтариш ҳаракати билан Ўрта Шарқ ҳудудида сиёсий ва иқтисодий тарафдан барқарор кучга эга бўлган Туркияни маълум бир ғараз ниятли ўлкаларнинг дастаги билан қўлга олишмоқчи бўлишди. Бу ҳаракати билан Ўрта Шарқда ғайриинсоний ишларини кучайтирмоқчи бўлганларга қарши Туркия буюк куч бўла олди.

Тўнтаришни бир кечада олдини олган Туркия халқи сиёсий ва иқтисодий барқарорлигини доимо давом эттиради. Бу ҳаракатлар на давлат идораларини ва на хусусий иш жойларнинг фаолиятини тўхтата олмайди. Туркия халқи давлатининг ва ватанининг бошида навбатта туради.

Туркия ватандошлари ўлароқ адолатимизга, ҳурриятимизга, сиёсий ва иқтисодий барқарорлигимизга қарши уюштирилган бу тўнтаришни лаънатлаймиз. Демократияга қарши равишда давлат бошқарувини бир гуруҳ исёнчи қўлига топширмоқчи бўлган барча тўнтаришларга қарши эканлигимизни бутун дунёга эълон қиламиз.

Анадўли фарзандлари ҳеч қачон қарам бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Яшасин ҳуррият, демократия ва адолат.

Сизлар ҳам шу фикрда бўлсангиз, бу маълумотларни бошқалар билан ўртоқлашсангиз мамнун бўлар эдик.

Тўнтаришга қарши бўлган Туркия ватандошлари номидан